Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олиши маълум бўлди
2018 йил 12 ноябрда Президент фармони билан 2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунлар белгиланиб, дам олиш кунлари кўчирилганди.
Унга кўра, 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар март ойида 13 кун дам олишади, ҳафтасига 6 кун ишлайдиган ходимлар эса мартда 8 кун дам олишади.
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами ҳафтанинг жума кунига тўғри келади, 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимлар кетма-кет 3 кун дам олишади.
Наврўз байрамида эса ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар (4 кун кетма-кет) дам олиш куни ҳисобланади:
21 март – пайшанба (Наврўз байрами);
22 март – жума (қўшимча дам олиш куни);
23 март – шанба;
24 март – якшанба.
Ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:
21 март – пайшанба (Наврўз байрами);
22 март – жума (қўшимча дам олиш куни);
24 март – якшанба.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter