Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро информатика олимпиадасида илк бор совриндор бўлди
Илк бор ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро информатика олимпиадасида ғалаба қозонди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар бермоқда.
Тўрт нафар иқтидорли ўзбекистонлик ўқувчи Венгриянинг Сегед шаҳрида бўлиб ўтган 35-Халқаро Информатика Олимпиадасида иштирок этди.
Олимпиада натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси тарихда илк бор энг нуфузли халқаро информатика олимпиадасида илк медалларни қўлга киритди.
Ғолиб ўқувчиларимиз билан танишинг:
Дилёрбек Валижонов - Андижон шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси;
Дилшодбек Хўжаев - Тошкент шаҳридаги Ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси;
Маълумот ўрнида, жорий йилда энг нуфузли 5 та халқаро олимпиадада ўзбекистонлик ўқувчилар 13 та медални қўлга киритди. Бу Ўзбекистон тарихидаги энг яхши кўрсаткич.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter