Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик ММАчи жангда олган жароҳатидан кейин вафот этди

Ўзбекистонлик ММАчи жангда олган жароҳатидан кейин вафот этди

Бекзод Нурматов

Ўзбекистонлик MMA жангчиси Бекзод Нурматов Чеченистоннинг Грозний шаҳрида ўтказилган АCА 100 мусобақасидан сўнг вафот этган.

4 октябрь куни Нурматов шу мусобақада мезбон Беслан Исаевга қарши октагонга чиқиб, ҳакамлар қарорига кўра ютқазганди.

Ҳозирча унинг ўлими сабаби маълум эмас. Хабарларга кўра, спортчи мияга қон қуйилиши оқибатида вафот этган бўлиши мумкин.

«Xabar.uz» таҳририяти спортчининг оиласи ва яқинларига ҳамдардлик изҳор қилади.


Маълумот учун, Бекзод Нурматов MMA’даги фаолиятини 2016 йилнинг декабрь ойида бошлаган. У республика мудофаа тизими вакили — курсант бўлган. Қўл жанги бўйича Жаҳон чемпионлигини ҳам қўлга киритган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг