Ўзбекистонга қаттиқ совуқ кириб келиши прогноз қилинди
Жаҳон прогноз марказларининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, Урал ва Ғарбий Қозоғистон орқали Россиясининг шимолий Европа ҳудудларидан 9-10 декабрь кунлари Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 11-12 декабрда эса бутун республика ҳудудига жуда совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.
10-11 декабрь кунлари республика бўйлаб ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қорга айланиши мумкин).
Ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва 11-12 декабрда кечаси 7-10 даража совуқгача, кундузи 0-3 даражагача пасаяди, шимолда кечаси 12-17 даража совуқ, кундузи 5-10 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.
Тошкентда 10-11 декабрда, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қорга айланиши мумкин). 11-12 декабрда ҳаво ҳарорати кечаси 7-10 даража совуқ, кундузи 0-3 даража совуқгача пасаяди.
9-12 декабрь кунлари учун об-ҳаво маълумоти маслаҳатомус ҳисобланади.
Агар кескин совуқ янги маълумотлар билан тасдиқланса, Ўзгидромет – «Тезкор гидрометеорологик маълумот» махсус хабари билан эълон қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter