Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга Moderna вакцинасининг йирик партияси келтирилди

Ўзбекистонга Moderna вакцинасининг йирик партияси келтирилди

Бугун мамлакатимизга COVAX дастури доирасида 2 822 400 доза Moderna вакцинаси келтирилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 53 579 548 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:

- 2 404 480 дозаси AstraZeneca;

- 38 700 268 дозаси ZF-UZ-VAC2001;

- 1 341 790 дозаси «Sputnik V» ;

- 6 322 860 дозаси Moderna;

- 2 626 650 дозаси Pfizer/BioNTech;

- 1 976 000 дозаси Sinovac;

-  207 500 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.

Шундан 44 миллион дозадан ортиқ вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилди.

Эслатиб ўтамиз, Moderna вакцинасининг илк партияси 2021 йил ёзида келтирилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг