Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

400 минг доза Moderna вакцинаси йўқ қилинди — Уганда

400 минг доза Moderna вакцинаси йўқ қилинди — Уганда

Фото: «NEWSru.co.il»

Шарқий Африкада жойлашган Уганда мамлакати ҳукумати Moderna компанияси ишлаб чиқарган 400 минг доза вакцинани йўқ қилишга мажбур бўлди. Чунки вакциналар яроқсиз ҳолатга келиб қолган...

«Moderna вакцинаси жуда паст ҳароратда сақланади, фойдаланишдан олдин эритиш керак. Яқинда Ачоле туманига 500 минг доза Moderna вакцинаси юборилганди. Вакцинани эритишган, бироқ 30 кун ичида фақат 100 минг дозасини қўллашга улгуришган. Қолганлари эса эритилган ҳолатда кўп туриб яроқсиз ҳолатга келиб қолган», — Уганда соғлиқни сақлаш вазири Жейн Асенгдан иқтибос келтирди «Найл пост ньюз».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг