Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишонини таъсис этилди

«Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишонини таъсис этилди

Вазирлар Маҳкамаси 2020 йил 22 декабрь куни «Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида»ги қарорни қабул қилди.

Ушбу қарор билан «Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низом,кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тавсифлари тасдиқланди.

Нишон билан ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантиришга, аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатишнинг янги тизимини яратишга, кутубхоналарда сақланаётган миллий маданий меросни асраб-авайлаш ва бойитиш ишларига муносиб ҳисса қўшган, жамиятда мутолаа маданияти, китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва ёш мутахассис кадрларни тайёрлаш борасида самарали меҳнат қилган ва мазкур йўналишда юқори натижаларга эришган фуқаролар тақдирланади.

Кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар меҳнатга ҳақ тўлаш базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти олади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг