Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Дипломатик хизмат аълочиси» ва «Дипломатик хизмат фидойиси» кўкрак нишонлари таъсис этилди

«Дипломатик хизмат аълочиси» ва «Дипломатик хизмат фидойиси» кўкрак нишонлари таъсис этилди

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан тасдиқланди. Унга кўра, «Дипломатик хизмат аълочиси» ва «Дипломатик хизмат фидойиси» кўкрак нишонлари таъсис этилди.

Таъкидланишича, «Дипломатик хизмат аълочиси» кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикасининг халқаро майдондаги миллий манфаатларини ҳимоя қилиш ва мамлакат обрўсини ошириш ҳамда давлатнинг ташқи сиёсий ва иқтисодий манфаатларини самарали илгари суриш борасидаги вазифаларни ватанпарварлик руҳида, сидқидилдан ва намунали тарзда бажараётган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимидаги ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар ходимлари тақдирланади.

Шунингдек, «Дипломатик хизмат фидойиси» кўкрак нишони билан сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан икки ва кўп томонлама алоқаларининг ривожланишига сезиларли ҳисса қўшган чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шу жумладан, хорижда доимий яшайдиган ватандошлар тақдирланиши белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг