Ўзбекистонда оилавий ажрим кўп ҳудудлар маълум қилинди
Январ—июн ойларида Ўзбекистонда никоҳдан ажралишлар сони 25 400 тани ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 828 тага кўп бўлди. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумот бермоқда.
Жорий йилнинг дастлабки 6 ойида Фарғона вилояти никоҳдан ажралишлар сони энг кўп ҳудуд сифатида қайд этилган. Вилоятда ярим йилда 3 107 та оила ажрашган. Кейинги ўринларда Тошкент шаҳри (2 989 та) ҳамда Aндижон вилояти (2 854 та) келтирилган.
Никоҳдан ажралишлар сони энг кам ҳудуд — Навоий вилояти бўлиб, у йерда январ—июн ойларида 755 та ажралишлар қайд этилган. Кейинги ўринларни Сирдарё (796) ва Жиззах (873 та) вилоятлари банд қилган.
Aжралишлар ўсиш суръатининг энг юқори даражаси Хоразм ва Фарғона вилоятларида, паст даражаси эса Бухоро ва Сирдарё вилоятларида кузатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter