Ўзбекистонда ОАВ манфаатларини ҳимояловчи Медиа-омбудсмен таъсис этилади
Ўзбекистонда Медиа-омбудсмен институти таъсис этилади. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Унинг вазифаси ОАВ ҳуқуқларини кафолатлаш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш, давлат идораларининг ОАВ фаолиятига асоссиз аралашувидан огоҳлантириш, ОАВ ҳамда давлат идоралари, жисмоний, юридик шахслар ўртасидаги низоли ҳолатларни ҳал қилиш билан шуғулланишдан иборат бўлади.
Медиа-омбудсмен оммавий ахборот воситаларининг ҳуқуқлари бузилганда уларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатишдан ташқари, ўз ўрнида, ОАВ томонидан давлатнинг амалдаги қонунчилигига, жумладан, ахборот соҳасига оид қонун ҳужжатларига риоя этилишини ҳам назорат қилади.
Бу борада у ўқувчи-муштарийлар, томошабинлар ва юридик шахсларнинг ОАВдаги низоли материаллар юзасидан шикоятларини ўрганади. Медиа-омбудсмен сўз эркинлиги ва ОАВ мустақиллигини таъминлаш асносида шу каби низоли вазиятларни тартибга солиш ва судга қадар иш юритиш босқичида ОАВ ҳамда давлат идоралари, жисмоний, юридик шахслар ўртасидаги низоли ҳолатларни ҳал қилиш функциясини бажаради.
Медиа-омбудсмен фаолияти қуйидаги мезонлар асосида ташкил этилади: мустақиллик, бой амалий тажриба, ҳуқуқий нормаларни яхши билиш ва хатолар устида ишлаш, соҳага доир камчилик ва ютуқлардан хабардор бўлиш, профессионал ва димпломатик ёндашув.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter