Ўзбекистонда коронавирус кўпроқ қайси касалликларда ўлимга сабаб бўлмоқда?

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда коронавирус қайд этилган беморларда ўлим кўрсаткичларининг аксариятига сурункали ва ҳамроҳ касалликларнинг мавжудлиги ҳам сабаб бўлмоқда.
Жумладан, 6 сентябрь ҳолатига кўра, COVID-19 инфекциясидан вафот этган 345 нафар беморнинг 132 нафарини аёллар, 213 нафарини эркаклар ташкил этган. Ўлимнинг ёш тоифасига кўра, 6 нафар бемор 30 ёшгача, 26 нафар 30-40 ёш оралиғида, 45 нафар 40-50 ёш оралиғида, 99 нафар 50-60 ёш оралиғида, 106 нафар 60-70 ёш, 63 нафар 70 ёшдан катта беморлар ташкил этган.
Коронавирусдан вафот этганларнинг аксарияти 40-70 ёш оралиғидаги фуқаролардир.
Ўлим сабабига кўра, вафот этганларнинг 264 (81,4 фоиз) нафарида ўткир юрак-қон томир, нафас етишмовчилиги, 10 нафарида (17,0 фоиз) ўткир респиратор дистресс синдром, 8 нафарида (2,4 фоиз) тромбоэмболия, 4 нафарида (1,2 фоиз) ўткир миокард инфаркти ва бошқалар қайд этилган.
ССВ хабарига кўра, COVID-19 инфекциясидан вафот этган беморларда касалликнинг кечиши таҳлил қилинганда, аксарият беморларда гиперкоагуляция – организмдаги барча томирларда қоннинг қуюлиб кетиши кузатилиб, унинг асорати бемор аъзоларида тромбоз, инфаркт, инсульт каби асоратларга олиб келган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter