Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда ис газидан вафот этганлар сони маълум қилинди

Ўзбекистонда ис газидан вафот этганлар сони маълум қилинди

2021 йил 15 декабрга қадар Ўзбекистонда ис газидан заҳарланиш ҳамда ҳаво-газ аралашмаси чақнаши туфайли вафот этган ва жабрланганлар сони эълон қилинди. 

АОКАда ўтказилган брифингда ФВВ ахборот хизмати раҳбари Мурод Содиқовнинг қайд этишича, жорий йилда (15 декабрга қадар) ис газидан заҳарланиш ҳамда ҳаво-газ аралашмаси чақнаши билан боғлиқ 213 та ҳолат қайд этилган. Уларнинг 66 таси фавқулодда вазият сифатида рўйхатга олиниб, ҳодисалар оқибатда 125 киши вафот этган ва 115 киши жабрланган.

Ис газидан заҳарланиш асосан ушбу сабабларга кўра юзага келмоқда:

  • газ ва муқобил ёқилғи (кўмир, ўтин ва бошқа) турларидан фойдаланишда хавфсизлик чораларига риоя этмаслик;
  • ностандарт (қўлбола ясалган) иситиш печлари ва анжомларидан фойдаланиш;
  • иситиш печлари дудбуронларини нотўғри ўрнатиш;
  • ҳаво алмашмайдиган хоналарда очиқ оловдан фойдаланиш;
  • шамоллатиш шахталари ёки туйнукларни беркитиб (тўсиб) қўйиш.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг