Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 20 даража совуққача пасаяди
Ўзбeкистон бўйича 11-15 декабрь кунларига об-ҳаво прогнози тақдим этилди.
Бугундан совуқ ва нам ҳаво массаси аста-секин республиканинг барча ҳудудларига тарқалибЮ барча жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Фарғона водийси ҳудудларида ёғингарчилик кечга яқин бошланади.
Эртага қор кўринишидаги ёғингарчилик Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларида сақланиб туради. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
11-12 декабрь кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда кучли қор ёғади.
Чоршанбадан жумагача Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
11-13 декабрь кунлари совуқ кучаяди ва ҳаво ҳарорати кечалари 8-13 даража совуққача, кундуз кунлари 3-8 даража совуққача, шимолда кечалари 15-20 даража совуққача, кундуз кунлари 7-12 даража совуққача пасаяди. Республика жанубида кучли совуқлар кутилмайди, кечалари ҳарорат фақат 2-7 даража совуққача пасаяди.
11-13 декабрда йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади.
14-15 декабрда Ўзбекистон ҳудудидан совуқ ҳаво массаси чекина бошлайди ва совуқ кучсизлашади. Иш ҳафтасининг охирида ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ, шимолда кечачи 7-12 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ атрофида бўлади.
Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади. Айрим жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.
Пойтахтимизда 11-12 декабрь кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади, 13-15 декабрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. 11-12 декабрда шамол тезлиги вақти-вақти билан 12-15 м/с гача кучаяди. 12-15 декабрда йўлларда яхмалак юзага келади.
Ҳарорат 12 декабрда кечаси ва кундузи 5-7 даража совуқ, 13 декабрда кечаси 11-13 даража совуқ, кундузи 5-7 даража совуқ бўлади. 14-15 декабрда ҳарорат кечаси 2-5 даража совуққача, кундузи 2-5 даража илиққача аста-секин кўтарилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter