Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда электромобилларга қизиқиш пасая бошлади

Ўзбекистонда электромобилларга қизиқиш пасая бошлади

Жорий йилнинг январь ойида енгил электромобиллар савдоси 3,3 мингта автомобилни ташкил этди.Бу олдинги ойга нисбатан 7,8 фоизга камроқ.

«Ўзбекистонда электромобилларга қизиқиш пасая бошлади. Электромобиллар савдосининг энг катта пасайиши Самарқанд, Хоразм ва Навоий вилоятларида қайд этилди», – дейилади Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотида.

Йиллик ҳисобда эса электромобиллар савдоси 7,7 баробарга ошган.

Марказ маълумотига кўра, бир ой давомида барча автотранспорт воситаларининг сотилиши 8 фоизга ошиб, 144,5 минг донани ташкил этди (ўтган йилнинг январига нисбатан 14 фоиз ўсиш).

Енгил автомобиллар сотуви йил бошидан буён 128 мингтани ташкил қилган (ўтган ойга нисбатан 6 фоиз кўп). Бу борадаги савдоларнинг энг юқори ўсиш суръатлари Навоий, Фарғона ва Бухоро вилоятларида қайд этилди. Шу билан бирга, енгил автомобиллар бозори йиллик ўлчовда 8 фоиздан ошди.

Шунингдек, сотувлар:

  • бирламчи автомобил бозорида 1,4 фоизга (йил давомида 22 фоизга);
  • иккиламчи автомобил бозорида 7,6 фоизга (йил давомида 4,4 фоизга) ўсган.

Шу билан бирга, маҳаллий ишлаб чиқарилган автомобилларнинг бирламчи бозори қарийб 1 фоизга ўсди, бир ой давомида 28 минг дона автомобил сотилди. Йиллик ўлчовда автомобил бозорининг ушбу сегменти 20 фоизга ўсди.

Хорижда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар савдоси эса ҳисобот даврида 5,7 фоизга ўсди ва 3,47 мингта автомобилни ташкил этди. Йил давомида хорижий автомобил бозорида сотувлар 37 фоиздан ошди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг