Ўзбекистонда альюминий идиш чиқарадиган йирик завод қурилиши бошланди
Ўзбекистонда кенг турдаги ичимликлар учун альюминий идишлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган йирик завод қурилиши бошланди.
Қайд этилишича, «Trade King» компанияси томонидан барпо этилаётган мазкур заводда газли ва яхна ичимликлар, кофе ва бошқа турдаги маҳсулотлар учун мўлжалланган альюминий идишлар тайёрланади.
Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 1 миллиард донага тенг бўлади.
«KAN manufacturer Uzbekistan» номи остида фаолият юритадиган ушбу лойиҳа нафақат маҳаллий бозорни, балки Марказий Осиёга давлатларини ҳам маҳсулот билан таъминлаши кўзда тутилмоқда.
Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида қад кўтарадиган заводнинг инвестиция қиймати 50 миллион АҚШ доллар атрофида. Корхона ишга тушгач, 240 нафар киши иш билан таъминланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter