Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Словакия бош вазири заводда бир смена ишлаб берди

Словакия бош вазири заводда бир смена ишлаб берди

Роберт Фицо.

Фото: Reuters

Словакия бош вазири Роберт Фицо 1 майга оқшомида Крушовце қишлоғида жойлашган ZKW Slovakia заводида бир смена ишлаб берди. Бу ҳақда TASR хабар берди.

«Барча меҳнаткашларга таъзим қиламан», — деди у смена тугаганидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида.

Айтилишича, бош вазир завод чиқарадиган турли техникалар учун бутловчи қисмларни йиғишда бевосита қатнашган.

Фицо Словакиядаги корхоналарда биринчи марта тунги сменада ишлаётгани йўқ. Шу тариқа у ишлаб чиқаришда тунги меҳнат муҳим аҳамиятга эга эканлигига эътиборни тортмоқчи. Унинг фикрича, мамлакат ҳукумати тунги сменаларда ишловчиларнинг маошларини ошириши лозим.

1 май Словакияда Меҳнаткашлар куни сифатида байрам қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг