Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон «ягона Хитой» сиёсатини қўллаб-қувватлайди – Ўзбекистон ТИВ

Ўзбекистон «ягона Хитой» сиёсатини қўллаб-қувватлайди – Ўзбекистон ТИВ

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Тайван атрофидаги вазиятга муносабат билдирди. Расмий баёнот матни «Дунё» ААнинг расмий сайтида эълон қилинди.

Баёнотда келтирилишича, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Тайван атрофидаги вазиятнинг ривожланиши муносабати билан юзага келган кескинлик тезроқ пасайишига умид билдиради.

Шунингдек, Ўзбекистон «ягона Хитой» сиёсатини қўллаб-қувватлайди.

«Ўзбекистон халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёр ва тамойилларига мувофиқ «ягона Хитой» сиёсатини, ушбу мамлакат суверенитети, ҳудудий яхлитлигини изчил қўллаб-қувватлайди», – дейилади баёнотда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг