Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида муҳим шартномалар имзоланди
Ўзбекистон ва Тожикистон делегацияларининг кенг таркибдаги музокаралари якунланганидан сўнг, икки мамлакат ўртасида турли соҳаларда битим ва шартномаларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
«Xabar.uz» мухбирининг хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Давлат раҳбарларининг қўшма баёноти ва давлатлараро стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани имзолади.
«Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома келгуси юз йиллар давомида ҳали кўп бора эсланади, бу тарихда қоладиган ҳужжат бўлди. Биз энг яқин қўшнилармиз. Бугун 27та ҳужжат имзоладик. Бу имзоланган ҳужжатлар реал натижалар олиб келади», — деди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, қуйидаги соҳаларда ўзаро битимлар имзоланди:
- Икки давлат Касаба уюшмалари федерациялари ўртасида;
- Миллий телерадиокомпаниялар ўртасида;
- «ЎзА» миллий ахборот агентлиги ва «Ҳовар» миллий ахборот агентлиги ўртасида;
- Сурхондарё вилояти ва Хатлон вилоятлари ўртасида;
- Самарқанд вилояти ва Сўғд вилоятлари ўртасида;
- Фанлар академиялари ўртасида;
- Дин ишлари қўмиталари ўртасида;
- Ўсимлик карантини соҳасида икки давлат ваколатли органлари ўртасида;
- Ўзбекистон ўсимликлар инспекцияси ва Тожикистон oзиқ-овқат хавфсизлиги қўмитаси ўртасида;
- Маданият вазирликлари ўртасида;
- Адлия вазирликлари ўртасида;
- Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва Тожикистон ёшлар ва спорт ишлари қўмитаси ўртасида;
- Ўзбекистон давлат бошқаруви академияси ва Тожикистон давлат хизматлари агентлиги ўртасида;
- Геодезия, харитасозлик ва кадастр қўмиталари ўртасида;
- Ҳарбий техникалар масаласида икки давлат ваколатли органлари ўртасида;
- Ҳукуматлараро таълим ҳужжатларини тан олиш ва педагогларнинг малакасини оширишда ҳамкорлик қилиш масаласида олий таълим вазирликлари ўртасида;
- Қишлоқ технологиялари йиғишда ҳамкорлик масаласида икки давлат ваколатли органлари ўртасида;
- Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида (давлат чегаралари, элчихоналарга ер ажратиш, чегара постларидан ўтиш ва бошқа масалалар бўйича);
- Метрология ва стандартлаштириш, истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ҳамда бошқа масалалар юзасидан икки давлат Бош вазир ўринбосарлари ўртасида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter