Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Ҳиндистон технопарклари ҳамкорликни кучайтиради

Ўзбекистон ва Ҳиндистон технопарклари ҳамкорликни кучайтиради

Фото: «Mitc.uz»

Бугун, 21 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги делегацияси ва Ҳиндистон дастурий технологиялар парклари жамияти (STPI) вице-президенти Девеш Тяги ўртасида учрашув ўтказилди.

Учрашувда IT-Парк марказ ва филиалларида тренинг ва турли тадбирларни ўтказиш мақсадида ҳиндистонлик мутахассисларни жалб қилиш, IT-Парк компания резидентлари маҳсулотларини чет эл бозорида илгари суриш, биргаликда кўргазма ва форумларни ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, STPI компания аъзолари учун Ўзбекистонга бизнес сафарларни йўлга қўйиш, Ўзбекистон ва Ҳиндистон технопаркларида ходимларнинг малака оширишларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Маълумот учун: Ҳиндистон дастурий технологиялар парклари жамияти (STPI) 1991 йилда Ҳиндистонда дастурий таъминотнинг экспортини кучайтириш мақсадида ташкил этилган. Мазкур жамият дастурий маҳсулотлар ва хизматларни ривожлантиришга ва экспорт қилишга кўмак беради, АКТ соҳасига оид қонунчик бўйича консалтинг хизматларини тақдим этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг