Ўзбекистон ва Ҳиндистон ички ишлар вазирларининг учрашуви
20 ноябрь куни Деҳли шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ҳамда Ҳиндистон ички ишлар вазири Амит Шах ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати хабар бериб ўтди.
Музокаралар давомида ички ишлар вазирликлари ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Учрашувда трансмиллий уюшган жиноятчилик, наркотик ва психотроп воситалар, терроризм, одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши кураш ҳамда мазкур соҳада тезкор ахборот алмашиш масалаларига алоҳида аҳамият қаратилди.
Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ҳиндистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўртасида трансмиллий уюшган жиноятчилик ва халқаро терроризмга қарши кураш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Битим имзоланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter