Ўзбекистон Туркманистон ва Эрон билан янги лойиҳага қўл урмоқчи
Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон халқаро транспорт ва транзит йўлагини ташкил этишни режалаштирмоқда.
Бугун ўтказилган музокараларда Ўзбекистон, Туркманистон ва Эрон ҳукуматлари ўртасида халқаро транспорт йўлагини ташкил этиш тўғрисидаги битим имзолашни жадаллаштириш, Эрон ҳудудида халқаро автотранспорт қатновларида миллий ташувлардан ундириладиган йиғимлар миқдорини камайтириш, экспорт ва импорт юклари учун «Бандар-Аббос» ва «Чабаҳор» портларидан фойдаланиш имкониятлари муҳокама этилган.
Шунингдек, Ўзбекистон-Афғонистон-Эрон халқаро транспорт йўналишини ривожлантириш масалалари ҳам кўриб чиқилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter