Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон - Тожикистон чегарасидаги тожик постига ҳужум бўлди

Ўзбекистон - Тожикистон чегарасидаги тожик постига ҳужум бўлди

Фото: Dp.ru

Кеча тунда Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида жойлашган тожик постига қуролли ҳужум бўлди. Ушбу пост Душанбедан 50 километр узоқликдаги Рудаки туманида жойлашган.

Хабар қилинишича, 20 нафар ниқобли шахслар чегара қисмига ҳужум қилган. Тожикистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара қўшинлари матбуот хизмати тунда амалга оширилган ҳужум вақтида йўқотишлар бўлганини маълум қилди.

«2019 йил, 6 ноябрга ўтар кечаси, тунги соат 03:23 да 20 нафар қуролланган ниқобли шахслардан иборат гуруҳ ўточар қуроллардан ўқ узиб, «Султонобод» ҳарбий қисми чегарачилари томонидан қўриқланаётган «Ишкобод» №4 заставасига ҳужум қилган», — дейилади Тожикистон томони берган расмий маълумотда. Ушбу маълумотда айтилишича, ҳужум қилганлар 5 та ўқотар қуролни қўлга киритишган.

Тожикистон кучишлатар тизимлари томонидан ўтказилган амалиёт натижасида ҳужум қилган босқинчилар ўраб олинган ва 15 нафари йўқ қилинган. Яна 5 босқинчи қўлга олинган. Амалиёт вақтида чегара қўшинларининг бир аскари ва Тожикистон ички ишлар вазирлигининг бир ходими вафот этган.

Айни вақтда суриштирув ишлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг