Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон терма жамоаси илк бор Болқон Математика Олимпиадасида иштирок этади

Ўзбекистон терма жамоаси илк бор Болқон Математика Олимпиадасида иштирок этади

Жорий йилнинг 8-13 май кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида 40-Болқон Математика олимпиадаси ўтказилади.

Халқаро олимпиадада Албания, Алжир, Озарбайжон, Босния ва Герцоговиния, Черногория, Буюк Британия, Болгария, Кипр, Франция, Грузия, Греция, Италия, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Молдова, Шимолий Македония, Саудия Арабистони, Сербия, Туркманистон, Туркия мамлакатларидан жами 132 нафар иқтидорли ёшлар иштирок этади.

Ўзбекистон терма жамоаси мазкур халқаро олимпиадада биринчи марта иштирок этмоқда. Олимпиада бир босқичда ташкил қилиниб, Иштирокчиларга халқаро олимпиадалар методологияси асосида яратилган комбинаторика, сонлар назарияси, геометрия ва алгебра йўналишларида 4 та масала тақдим қилинади. Топшириқларни бажариш учун 4,5 соат вақт ажратилади, ҳар бир масала 10 баллдан баҳоланади.

Терма жамоамиз аъзолари билан танишинг:

Рахматов Анварбек -Бухоро вилояти,  Қоракўл тумани, ПТМА ИМ 11-синф ўқувчиси;

Ахтамов Озодбек -Тошкент шаҳар, Ал-Хоразмий мактаби  9-синф ўқувчиси;

Садуллоев Анварбек -Бухоро вилояти, Пешку тумани, 18 -мактаб, 11-синф ўқувчиси;

Халилов Сухроб - Навоий шаҳар, 1-сон ПТМА ИМ 11-синф ўқувчиси;

Максудов Беҳзод -Хоразм вилояти, Урганч шаҳар, 6-ИМИ 11-синф ўқувчиси;

Ғаффоров Расулбек-Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, 144-мактаб 8-синф ўқувчиси;

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг