«Ўзбекистон темир йўллари»нинг икки ходими пора билан ушланди
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ходими – депо ҳайдовчиси ҳамда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖнинг вагон ресторани менежери пора билан қўлга тушди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент берган маълумотга кўра, Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда, «Ўзбекистон» локомотив депоси ҳайдовчиси А.У. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) фуқаро Н.ни танишлари ёрдамида 2 000 АҚШ доллари эвазига «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга қарашли 1-сонли вагонларни таъмирлаш депосига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, олдиндан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Худди шундай, «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ (бошқарув ҳуқуқи корхонанинг 51 фоиз акциясига эгалик қилувчи «Ўзбекистон темир йўллари» АЖда) вагон ресторани менежери Э.А. ҳам фуқаро М.ни танишлари ёрдамида махсус вагонга тозаловчи вазифасига ишга киритиб қўйиши эвазига 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter