Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон симли интернет тезлиги бўйича қатор давлатларни ортда қолдирди

Ўзбекистон симли интернет тезлиги бўйича қатор давлатларни ортда қолдирди

Симли интернет тезлиги бўйича Ўзбекистон жон бошига ялпи ички маҳсулоти юқори бўлган қатор давлатларни ортда қолдирди.

Speedtest Global Index (www.speedtest.net)  рейтингининг жорий йил апрель ойининг якунига кўра, Ўзбекистон симли интернет ресурсларининг юкланиш тезлиги бўйича – 39,76 Мбит/сек натижа билан 181 та давлат ичида 6 поғона кўтарилиб, 84-ўринни эгаллади.

Мазкур рейтингда Арманистон – 90, Қозоғистон – 92 (аксарият интернет каналлари шу давлат орқали бизга келади), Туркия – 101, Озарбайжон – 118-ўринда.

Маълумот учун: Speedtest.net – Ookla компанияси (АҚШ) томонидан 2006 йилда ташкил этилган бўлиб, интернет тезлигини ўлчаш тестлари натижаларини умумлаштириб, ўртача статистик кўрсаткичлар асосида давлатларнинг ойлик/йиллик рейтинги шакллантирилади.

Интернет (кенг полосали мобил интернет) нархи бўйича Ўзбекистон — БМТ Халқаро электралоқа иттифоқининг 2021 йилги ҳисоботига кўра, БМТнинг 2 фоизлик кўрсаткичини бажарган 4 давлат қаторидан жой олган.

Британиянинг Cable.co.uk портали маълумотларига кўра, дунё рейтингида Ўзбекистон мобил интернет хизматларининг арзонлиги бўйича 21-ўринни, кенг полосали симли интернет хизматларининг арзонлиги бўйича 19-ўринни эгаллади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жорий йилнинг апрель ойида ўтказилган сўровнома натижасига кўра, алоқа ва интернет хизматлари аҳоли томонидан нархларнинг ўсиши энг кам сезилган хизматлар (товарлар) сифатида эътироф этилган.

Рақамли инфратузилмани янада ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар натижасида жорий йил бошидан:

  • Интернет тармоғига уланиш тезлигини янада ошириш мақсадида Халқаро пакетли коммутация марказининг ўтказувчанлик имкониятлари 1,8 Тбит/сек.дан 3,2 Тбит/сек.га етказилиб,
    1,8 баробарга оширилди;
  • транспорт телекоммуникация тармоғини ўтказувчанлик қобилиятини вилоят марказигача 400 Гбит/сек ёки 2 баробарга, туман марказларигача 60 Гбит/сек га ёки 3 баробарга кенгайтирилди;
  • республика миқёсида 15 минг километрдан ортиқ оптик толали алоқа линияларини қурилиб ишга туширилди.

Мазкур ишларни тизимли давом эттирган ҳолда 2022 йил якунига қадар қуйидаги устувор вазифалар белгилаб олинди:

  • биринчидан,мобил алоқа операторлари тармоқларида 4 мингта янги таянч станцияларини ўрнатиш (бу Speedtest Global Indexда мобиль интернет тезлиги бўйича мамлакат рейтингини ошишига ёрдам беради);
  • иккинчидан, транспорт телекоммуникация тармоғини ўтказувчанлик қобилиятини вилоят марказигача 600 Гбит/сек ёки 1,5 баробарга кенгайтириш;
  • учинчидан, республика миқёсида 620 минг портга тенг кенг полосали тармоқ қурилмаларини ўрнатиш ҳамда 40 минг километрдан ортиқ оптик толали алоқа линияларини қуриш.

Мазкур лойиҳалар амалга оширилишининг натижасида йил якунига қадар мамлакатимиз аҳолисини юқори тезликдаги интернет хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилади, мобил алоқа хизматлари сифати яхшиланади ҳамда Халқаро рейтингда Ўзбекистоннинг ўрнини янада оширилиши таъминланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг