«Ўзбекистон почтаси» раҳбариятида ўзгаришлар рўй берди
«Ўзбекистон почтаси» АЖнинг ижро аппаратида ўзгаришлар рўй берди. 2018 йилнинг 4 июнида бош директор этиб тайинланган россиялик Евгений Биргер ўз лавозимида қолди. Бошқа лавозимларга янги тайинловлар амалга оширилди.
Жумладан, Рустам Дадамуҳамедов «Ўзбекистон почтаси» АЖнинг молия бўйича директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Бунга қадар у Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Иқтисодиёт ва тарифлар бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган.
Шунингдек, Отабой Раҳимов «Ўзбекистон почтаси»нинг ишлаб чиқариш бўйича директори вазифасини вақтинча бажарувчи, Бахтиёр Ҳошимов — почта хавфсизлиги бўйича директор вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter