Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори ишдан олинди
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори Лазиз Тангриев бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда «Xabar.uz» манбаси хабар берди.
Лазиз Тангриев шу вақтгача «Ўзбекистон» ва Ғафур Ғулом номидаги нашриёт уйларида раҳбарлик лавозимларида ишлаган, ЎзМАА раҳбари лавозимига 2017 йилнинг июль ойида тайинланган эди.
Ҳозирда агентликнинг янги раҳбари ким бўлиши ҳақида маълум қилинмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter