Лазиз Тангриев «Кино санъати» журналига бош муҳаррир этиб тайинланди
«Ўзбеккино» миллий агентлигининг «Кино санъати» журнали бош муҳаррири лавозимига Тангриев Лазиз Хушбоқович тайинланди, деб хабар бермоқда агентлик матбуот хизмати.
Маълумот учун, Тангриев Лазиз Хушбоқович 1997-2006 йиллари Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг маданият, ижодий ташкилотлар ишлари бўйича хизмати консултанти, 2006-2007 йилларда «Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижодий уйи директорининг нашриёт ишлари бўйича биринчи ўринбосари, 2007-2017 йилларда Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи директори, 2017 йил 28 июлдан 2018 йил 27 ноябргача Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг бош директори лавозимида фаолият юритган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter