Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида кескин кўтарилди

Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида кескин кўтарилди

«Чегара билмас мухбирлар» халқаро ташкилоти ўзининг 2022 йил учун янги ҳисоботини эълон қилган ва унда Ўзбекистон кескин кўтарилган.

Бугун, 3 май — Жаҳон матбуот эркинлиги куни арафасида матбуот эркинлиги бўйича рейтинг натижалари чиққан. Унда Ўзбекистон 24 поғона кўтарилиб, 133-ўринда қайд этилган. 2021 йилда 157-ўринда эди.

Шу тариқа Ўзбекистон матбуот эркинлиги соҳасида жуда ёмонлар қаторидан чиқиб кетган. Қўшнилардан Қозоғистон ҳам 33 та ўрин кўтарилиб, 122-поғонага жойлашган.

Умуман олганда, Марказий Осиё давлатлари ўсишга эришган. Масалан, Қирғизистон 72 (79 эди), Тожикистон 152 (162 эди), Туркманистон 177(178 эди)-ўринларда қайд этилган.

Кучли учликни Норвегия, Дания ва Швеция эгаллаган. Россия ва Украина уруши ортидан ҳар иккала давлат рейтинги тушиб кетган. Беларус озроқ кўтарилгану, лекин бу иккала давлат ёмонлар қаторидан жой олган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг