Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ғазнасига ўтган 9 ой мобайнида қанча солиқ ундирилгани маълум қилинди

Ўзбекистон ғазнасига ўтган 9 ой мобайнида қанча солиқ ундирилгани маълум қилинди

Фото: Давлат солиқ қўмитаси

Давлат солиқ қўмитаси томонидан жорий йилнинг 9 ойида бюджетга 110 триллион сўм солиқ ундирилган. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитасининг навбатдаги Ҳайъат йиғилишида маълум қилинди.

Таъкидланганишича, бу йилги тушумлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16 триллион 2 миллиард сўмга кўп.

«Тушумларнинг ўсишида янги жорий этилган инструментлар нинг ҳиссаси сезиларли даражада бўлди. Хусусан, ҚҚС тўловчиларини солиқ хавфига қараб автоматик сегментлаш ва ҚҚС занжири узилишини ҳисоблаш механизми, ҳисобига — 4 триллион 1 миллиард сўм ҚҚС тушди. Шунингдек, 2 мингга яқин корхонанинг 1 триллион 9 миллиард сўмлик ҚҚС занжирида узилишлар бўлганлиги сабабли бюджетдан асоссиз маблағларни қайтариб олишининг олди олинди», — дейилади қўмита ахборотида.

Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида тўлов интизомига риоя этилиши бўйича рағбатлантириш институтининг («Cashback» ва «Солиқ» мобил иловаси) товар айланмаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 161 фоизга ўсган.

Қўшимча қилинишича, Ҳайъат йиғилишида хизмат фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун 17 нафар ДСИ раҳбар-ходимига махсус унвонини бир поғона пасайтириш, ҳайфсан ва огоҳлантириш каби интизомий жазо чоралари тайинланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг