Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Солиқ ва солиқчилар фаолиятини қайта кўриб чиқиш вақти келди – Президент

Солиқ ва солиқчилар фаолиятини қайта кўриб чиқиш вақти келди – Президент

Президент иштирокида бўлиб ўтаётган йиғилишда солиқ тизими ва солиқчилар фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш вақти келгани таъкидланди.

Қайд этилишича, 40 мингта бюджет ташкилоти билан ишлаш вазифаси тумандан Солиқ қўмитасида янги ташкил қилинадиган Бюджет ташкилотлари инспекциясига ўтказилади. Ушбу Инспекция тўлиқ рақамлашган бўлади ва Ғазначилик электрон тизимига интеграция қилинади.

Шу каби солиқ қарздорлиги билан ишлаш бўйича ҳам қўмита қошида Солиқ қарзини ундириш инспекцияси ташкил этилади. Унга Мажбурий ижро бюросида мавжуд ваколатлар берилади.

Бунинг ҳисобига, туманлардаги қўшимча 200 нафар солиқчини “маҳаллабай” ишлаш тизимига ўтказиш имкони бўлади.

Республика солиқ тушумининг 50 фоизини берадиган 80 та энг йирик корхона ва 35 та тижорат банки билан ишлайдиган алоҳида тизим бўлади.

Бунинг учун Йирик солиқ тўловчилар бўйича инспекция таркибида янги тузилма ташкил қилиниб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан бевосита ишлайди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг