Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон фуқароси Германияда ҳалок бўлди

Ўзбекистон фуқароси Германияда ҳалок бўлди

Фото: «Rescue911»

Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси маълумот беришича, 2019 йилнинг 31 декабрь куни Ўзбекистон фуқароси Н.Х. консуллик бўлимига мурожаат қилиб, жияни Р.Х.нинг бахтсиз воқеа оқибатида ҳалок бўлганини хабар берган. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ўз телеграм каналида маълум қилди.

Хабарга кўра, 2019 йилнинг октябрь ойидан бошлаб Р.Х. Германиядаги PRAXX жамиятининг малака ошириш дастури доирасида Кил шаҳри яқинидаги фермер хўжаликларидан бирида шартнома асосида амалиёт ўтаётган эди. 27 декабрь куни у баландликдан қулаб тушиб, ҳалок бўлган. Текширув ўтказган маҳаллий полиция бахтсиз ҳодиса юз берганини тасдиқлаган.

Элчихонанинг консуллик бўлими қариндошлар ва Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан биргаликда Ўзбекистон фуқаросининг жасадини ватанга жўнатишга оид консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этган ва Германия (Берлин, Бранденбург, Бремен, Қуйи Саксония, Гамбург, Мекленбург-Олд Померания, Саксония, Саксония-Анҳалт, Шлезвиг-Ҳолштайн, Турингия), Швеция, Швейцария ва Чехия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатнинг Берлин шаҳридаги элчихонасига +49-30-39-40-98-55, +49-30-39-40-98-30 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг