Ўзбекистон – Афғонистон чегарасидаги воқеа ҳақида расмий хабар берилди
2022 йилнинг 21 август куни Пайғамбар ороли ҳудудида (Сурхондарё вилояти) давлат чегарасини бузиб ўтган ва ўз қайиқларида мазкур оролга келиб тушган бир гуруҳ афғонистонлик фуқаролар аниқланган. Бу ҳақда ДХХ Чегара қўшинлари расмий канали хабар берди.
Воқеа жойига етиб келган Ўзбекистон чегарачиларига қоидабузарлар қаршилик кўрсатган.
Ўтказилган амалиёт натижасида Ўзбекистон давлат чегарасини бузганларнинг барчаси (24 киши) шахсини аниқлаш ва тергов тадбирлари ўтказиш учун қўлга олинган.
Улар сўроққа тутилганида, чегарани бузиб ўтишдан мақсадлари Ўзбекистон чегара зонасида кўп миқдорда ўсувчи қизилмия ўсимлиги илдизини ноқонуний олиб кетиш экани маълум бўлди.
Айни пайтда Пайғамбар ороли ҳудуди Ўзбекистон Чегара қўшинларининг тўлиқ назорати остида, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter