Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбек қоракўл терисини Туркияда ноқонуний пулламоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди

Ўзбек қоракўл терисини Туркияда ноқонуний пулламоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди

Фото: Ўзбекистон давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати

Тошкент халқаро аэропорти божхоначилари Истанбул шаҳрига отланган фуқаро М.Р.нинг қўл юкларини божхона кўригидан ўтказиш чоғида қонунбузарлик ҳолатини фош этишди.

Ўзбекистон давлат божхона қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу шахс гарчи «қизил йўлак» орқали ҳаракатланган бўлса-да, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилинмаган 45 дона қоракўл териларини қўл юклари орасига яширганча мамлакатимиздан ноқонуний тарзда олиб чиқиб кетишга уринган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг