Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбек ОТМси хориждаги илк факультетини очди

Ўзбек ОТМси хориждаги илк факультетини очди

Фото:«Xabar.uz»

Тошкент давлат юридик университети ва Тожикистон давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университети ўртасида қўшма факультетни ташкил этиш бўйича шартнома имзоланди.

Шу муносабат билан ўтказилган маросимда икки олий таълим муассасаси раҳбарияти, масъул ходимлари ва профессор-ўқитувчилар иштирок этди.

Қўшма факультетда нафақат Тожикистон Республикаси, балки  бошқа хорижий мамлакатларниг фуқаролари ҳам ўқиши мумкин. Ўқиш халқаро стандартларга мувофиқ инглиз ва рус тилларида олиб борилади.

Факультетда кадрлар тайёрлаш «бакалавриат» босқичида «3+1» ва «магистратура» мутахассисликларида «1+1» икки томонлама диплом дастур доирасида амалга оширилади ва битирувчи талабалар Тошкент давлат юридик университети ва Тожикистон давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университети дипломларини қўлга киритади. 

Якунда икки университет ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида турли лойиҳаларни ўтказишга келишиб олинди.

Маълумот учун, Тожикистон давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университети Хўжанд шаҳрида жойлашган бўлиб, 6 та факультет, 3 та ўқув корпуси ва 11 та ўқув лабораторияларини ўз ичига олади. Университетда 388 нафар профессор-ўқитувчи, жумладан, 148 нафар фан номзоди ва доктори фаолият юритади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг