Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда юридик таълимни ўқитишнинг янги усули жорий этилади – лойиҳа

Наманганда юридик таълимни ўқитишнинг янги усули жорий этилади – лойиҳа

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб «Мактаб – лицей – техникум – университет» юридик таълим узлуксиз тизимини эксперимент тариқасида Наманган вилоятида жорий этилади.

Бу борада Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжат лойиҳасига мувофиқ келгуси ўқув йилидан Наманган шаҳридаги 1-сонли ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатида вариатив ўқув режаси асосида ҳуқуқ фани чуқурлаштириб ўқитиладиган синфлар ташкил қилинади.

Шунингдек, 2024 йилда Наманган вилоят юридик техникуми тугатилиб, унинг негизида Тошкент давлат юридик университети қошидаги Наманган вилоят академик лицейи ҳам ташкил этилади.

Қарор лойиҳаси билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда давлат таълим талабларига мувофиқ, ҳуқуқ синфлари учун ўқув режалари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқади.

Мактаб-интернатнинг ҳуқуқ синфини битирган иқтидорли ўқувчилари (ўқиш даври якунига кўра умумий ўзлаштириш кўрсаткичлари 86 фоиз ва ундан юқори бўлган) юридик таълимнинг узлуксизлиги тизими асосида тест синовларисиз юридик техникумларга (тўлов-контракт асосида) ўқишга қабул қилинади.

Академик лицей эса Наманган вилоят юридик техникумининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг