Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юридик институтга ўқишга киритишни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди

Юридик институтга ўқишга киритишни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди

Фото: Прокуратура департаменти.

Юридик институтга давлат гранти асосида ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида “Корзинка” савдо мажмуаси автотураргоҳида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро З.Ю. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) фуқаро С.Х.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида қўшни Қирғиз Республикаси Ўш шаҳридаги Юридик институтга давлат гранти асосида ўқишга киритиб қўйиши эвазига 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг