Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбек журналистлари Тожикистонда: биз билган ва билмаган Душанбе (фоторепортаж)

Ўзбек журналистлари Тожикистонда: биз билган ва билмаган Душанбе (фоторепортаж)

Душанбе шаҳри марказининг юқоридан кўриниши. 2022 йил, 15 октябр.

Фото: Xabar.uz

Тожикистон журналистлари уюшмаси таклифи билан Ўзбекистон журналистлари расмий делегацияси 12-17 октябр кунлари ушбу мамлакатга сафар уюштирди.

Ушбу сафар Ўзбекистон журналистлари уюшмаси ташаббуси билан ҳам ташкил этилди. 

Беш кун давом этган сафар давомида журналистлар Душанбе, Хўжанд, Турсунзода, Норак, Данғара, Панжакент каби шаҳар ва саноат ҳудудларида бўлишди. 

Душанбе — Тожикистоннинг энг йирик шаҳри ва пойтахти саналади. Пойтахтда бир миллиондан зиёд аҳоли яшайди, шаҳар 4 та маъмурий бирликка бўлинади. Булар: Исмоил Сомоний, Фирдавсий, Шоҳмансур, Сино туманларидир. 

Комсомол кўли. Кўлни халқ қўл кучи билан 1939 йилда қазиган. Фото: Xabar.uz

Душанбе — замонавий ва миллий қадриятлар асосида қурилган биноларни ўзида жамлаган шаҳарлардан саналади. 

Ўзбекистонлик журналистлар ана шундай услубда қад ростлаган Коҳи Наврўз сарой-мажмуаси билан танишишди. 

Фото: Xabar.uz
Фото: Xabar.uz

Коҳи Наврўз мажмуаси ёғоч ўймакорлик санъатининг юксак намуналари билан безатилган. Олти йил давомида қурилган ушбу саройда ШҲТ, МДҲ ва бошқа халқаро нуфузли ташкилотлар саммитлари бўлиб ўтган. 

Фото: Xabar.uz
Фото: Xabar.uz

Энг муҳими, ушбу мажмуа маҳаллий аҳоли ва хорижлик сайёҳлар учун ҳар доим очиқ саналади. 

Душанбе шаҳрининг амалдаги мэри Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг ўғли Рустам Эмомали саналади. Рустам Эмомали 2017 йил 4 апрелдан ушбу лавозимга киришган. 

Пойтахтда, умуман бутун Тожикистонда «Миллат пешвоси»нинг суратлари университет, кутубхона, савдо мажмуалари ва бошқа муассаларда кўп учрайди. 

Маҳаллий аҳоли вакилларига кўра, Рустам Эмомали шаҳар раҳбарлигини эгаллагандан сўнг, замонавий қурилишлар сони кўпайган ва коммунал хизматлар кўрсатиш сифати яхшиланган. 

Душанбедаги замонавий қурилишлар. Фото: Xabar.uz

Тожикистон пойтахти тоғли ҳудудда жойлашган ва Душанбе агломерацияси (қарийб 1,5 млн. киши) марказидир. Шаҳардаги Рудакий проспекти дарахтлар ва ўсимликларга бой, хушманзара ҳудуд саналади.

Душанбе кўчаларидаги дарахтлар. Фото: Xabar.uz

Умуман олганда Душанбе - анчагина яшил ва иқлими юмшоқ шаҳар. Ҳудуддаги июл ойидаги ўртача юқори ҳарорат 35,6 градусни ташкил қилади.

Улуғбек Орипов тайёрлади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг