Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Озарбайжонда 44 йиллик танаффусдан сўнг илк марта «Ўзбекистон маданияти кунлари» бўлиб ўтди

Озарбайжонда 44 йиллик танаффусдан сўнг илк марта «Ўзбекистон маданияти кунлари» бўлиб ўтди

Озарбайжонда 1-4 август кунлари «Ўзбекистон маданияти кунлари» бўлиб ўтди. Эътиборли томони, бундай тадбир қардош давлатда охирги марта 44 йил муқаддам ўтказилган эди.

Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номли Озарбайжон Маданият Маркази директори Самир Аббасов ушбу тадбирлар қандай кечгани ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.

Аввало, шуни қайд этиш жоиз, Озарбайжон ҳамда Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг, икки мамлакат ўртасидаги дўстлик ва биродарлик янада ривожланиб, ҳозирги даражага етди.

Бугунги кунда Озарбайжон-Ўзбекистон муносабатлари ривожланишнинг янги босқичига кириб, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан муваффақиятли давом эттирилмоқда.

Мамлакатларимиз мустақилликка эришгач 44 йилдан сўнг илк марта Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида «Ўзбекистон маданияти кунлари» бўлиб ўтди. Эътиборлиси, ушбу тадбирларни ўтказиш учун Ўзбекистондан 200 нафардан ортиқ қардош ташриф буюрган, – деди Самир Аббасов.

Тадбирларнинг даражаси, кўлами ва аҳамияти инобатга олинган ҳолда очилиш маросими Озарбайжон халқининг Умуммиллий Лидери Ҳайдар Алиев номидаги саройда бўлиб ўтди. Озарбайжон ва Ўзбекистон санъат усталари иштирокида тантанали концерт дастури ташкиллаштирилди.

Концерт дастурида машҳур ва севимли санъаткорлар Фаррух Зокиров, Озодбек Назарбеков, Насиба Абдуллаева, Гулсанам Мамазоитова, Женисбек Пиязов, Илёс Арабов, Юлдуз Турдиева, Озода Нурсаидова, Самандар Алимов ва бошқалар иштирок этди.

Дўстона муносабатлар белгиси сифатида концертда Озарбайжон ва Ўзбекистон халқ артисти Гуляноғ Маммадова ва Озарбайжонда хизмат кўрсатган артист Тарзан Соҳиб Пашозода ҳам қатнашди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг