Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда «Қорабоғда янги туғилган қуёш» номли фотолар кўргазмаси ташкил этилди.

21/02, 17:13

Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказининг ташкилотчилиги асосида «Қорабоғда янги туғилган қуёш» номли фотолар кўргазмаси ташкил қилинди.

Тоғ устидаги шишадек тиниқ шаҳар – Шуша

24/08, 10:46

Шуша - шишадек тиниқ дегани, озарбайжон тилида қандай маъно берса, ўзбек тилида ҳам худди шундай тушунилади. Панох хон томонидан XVIII асрда бунёд этилган бу шаҳарнинг тарихи жуда қизиқ, Озарбайжон учун аҳамияти жуда катта. Бу ердан кўплаб машҳур тарихий шахслар чиққан, улар орасида айниқса шоира Хуршидбону Натаваннинг ўрни бошқача.

Миназорга айланган мевазорлар – жафокаш Қорабоғдан репортаж

20/08, 14:54

Бокунинг кенг ва равон кўчаларидан чиқиб, ғарб томон юрсангиз, Қорабоғга яқинлашганингизни энг аввало йўл сифатидан биласиз, бирдан ўйдим-чуқурлар бошланади. Кейин эса мевазор боғлар тугаб, қуп-қуруқ чўлга кирасиз. Бир вақтлар бу ерларда Қорабоғнинг донғи кетган боғлари, узумзорлари бўлган.

Қорабоғдан топилган оммавий қабристонлардаги 15 нафар марҳумнинг шахсига аниқлик киритилди

19/08, 09:29

Қорабоғдаги турли ҳудудлардан топилган оммавий қабристонлардаги 15 кишига тегишли суяк қолдиқларидан уларнинг шахси аниқланди. Бу ҳақда Озарбайжон Республикаси ҳарбий асирлар, гаровга олинганлар ва бедарак йўқолган фуқаролар бўйича Давлат комиссияси ишчи гуруҳи раҳбари

Боку – ўтмиш ва бугуннинг ажиб қоришмаси

18/08, 13:16

«Ипак йўли тарихи Чин ва Ҳинд тупроқларидан бошланиб, Ўрта Осиёдан ўтиб, Хазар денгизига қадар келиб, Озарбайжон ерларида давом этган. Бухоро карвонсаройи мана шу йўлдаги қўналғалардан биридир» – Бокудаги машҳур Қиз қалъасига келсангиз «Бухоро карвонсаройи» ҳақида сизга кўп қизиқ гапларни айтиб беришади.

Озарбайжонда 44 йиллик танаффусдан сўнг илк марта «Ўзбекистон маданияти кунлари» бўлиб ўтди

15/08, 19:05

Озарбайжонда 1-4 август кунлари «Ўзбекистон маданияти кунлари» бўлиб ўтди. Эътиборли томони, бундай тадбир қардош давлатда охирги марта 44 йил муқаддам ўтказилган эди.