Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қорабоғдан топилган оммавий қабристонлардаги 15 нафар марҳумнинг шахсига аниқлик киритилди

Қорабоғдан топилган оммавий қабристонлардаги 15 нафар марҳумнинг шахсига аниқлик киритилди

Қорабоғдаги турли ҳудудлардан топилган оммавий қабристонлардаги 15 кишига тегишли суяк қолдиқларидан уларнинг шахси аниқланди. Бу ҳақда Озарбайжон Республикаси ҳарбий асирлар, гаровга олинганлар ва бедарак йўқолган фуқаролар бўйича Давлат комиссияси ишчи гуруҳи раҳбари Исмоил Охундов бедарак йўқолганларга бағишланган брифингда маълум қилинди.

Брифингда иштирок этган Xabar.uz мухбири томонидан маълум қилинишича, биринчи Қорабоғ уруши давомида 4000 минг нафар атрофида бедарак йўқолганлар бўлган. Исмоил Охундов томонидан таъкидланишича, оммавий қабристондан топилганлар орасидан 15 кишининг шахсига аниқлик киритилган.

Албатта 4000 нафар бедарак йўқолганларга нисбатан бу рақам жуда оз. Лекин бу хозирча бошланиши. Оммавий қабристонлардан топилганларнинг шахсини аниқлаш жараёни давом этмоқда.

Шахсига аниқлик киритилганлардан 11 нафари ҳарбий бўлган, қолган 4 нафари эса тинч аҳоли вакилларидир. Улар орасида бир нафар аёл ҳам бор, – деди Охундов.

Маълум қилинишича, 15 нафар ҳалок бўлганлардан 7 нафари Дашалти қишлоғида, 4 нафари Қалбажар туманида, 4 нафари Физулий туманида бедарак йўқолган эди. Хозирча уларни қайта дафн этишга тайёргарлик кўрилмоқда.

Марҳумларнинг яқинлари ўз қардошларини ватанларида қайта дафн этишни истамоқдалар. Аммо мутахассислар томонидан таъкидланишича, бу осон бўлмайди. Чунки Қорабоғ ҳудудини минадан тозалаш ишлари давом этмоқда ва яқин-орада ҳудудни тўлиқ хавфсиз ҳолатга келтириш деярли имконсиз бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номли Озарбайжон маданият маркази томонидан ташкил этилган сафар давомида Қорабоғ ҳудудидан ҳам қатор репортажлар ташкил этиши режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг