Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўйиндан ўт чиқди: жанжал марказида — «Call of Duty»

Ўйиндан ўт чиқди: жанжал марказида — «Call of Duty»

Ўйиндан скриншот

Амстердам (Нидерландия)даги Conservatorium меҳмонхонаси хўжайинлари «Call of Duty: Modern Warfare II» компютер ўйини яратувчиларини судга бермоқчи, деб хабар берди PC Gamer.

Ўйинда меҳмонхона локациялардан бири вазифасини бажарган.

Аниқроғи, «Call of Duty: Modern Warfare II»да Breenbergh Hotel номи келтирилган, бироқ у ташқи ва ички кўриниши бўйича Conservatorium меҳмонхонасининг ғирт нусхаси. Беш юлдузли меҳмонхона эгаларини норози қилган жиҳат — ўйинда бу ер жанговар ҳаракатлар юз берадиган марказлардан бирига айлантирилгани.

«Биз зўравонликни қўлловчи ҳар қандай ўйинларга қаршимиз. Бу ўйин бизнинг қадриятларимизга терс, ғайриихтиёрий равишда унинг иштирокчиси бўлиб қолганимиздан афсусдамиз», — деди Conservatorium меҳмонхонаси менежери Рой Томассен.

Маълум бўлишича, ўйинни ишлаб чиққан Activision студияси меҳмонхонани ўйинга қўшишдан аввал унинг хўжайинларидан рухсат сўрамаган. Энди масалани суд ҳал қилади.

«Call of Duty: Modern Warfare II» (19-серияси) 2022 йилнинг 28 октябр куни тақдим этилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг