Ўйинчоққа яширилган бомбалар: Сурияда болалар хавф остида қолмоқда
Суриянинг «Aл-Ихбария» телеканали хабарига кўра, террорчилар томонидан ўрнатилган қўлбола портловчи восита Ҳалаб шаҳридаги Майсар туманида портлатилган, натижада беш бола жароҳатланган.
«Aлепподаги сабзавот бозори яқинида Майсар туманида террорчилар томонидан ўрнатилган қўлбола портловчи мосламанинг портлаши натижасида беш бола жароҳат олди, уларнинг баъзилари оғир аҳволда», — дея хабар берди телеканал.
Миналар ва ниқобланган портловчи воситаларнинг ишга тушиши натижасида тинч аҳоли, айниқса, болаларнинг шикастланиши ҳақидаги хабарлар Суриянинг террорчилардан озод қилинган турли вилоятларидан мунтазам келиб турибди. Террорчилик ташкилотлари жангарилари орқага чекинаётганларида кўчалар ва биноларнинг кириш жойларини миналаштиришган, шунингдек, ўйинчоқлар ва бошқа уй-рўзғор буюмлари остида ниқобланган қўлбола портловчи мосламаларни қолдириб кетишган. Шунингдек, террорчилар ҳукумат назорати остидаги ҳудудларда портловчи воситаларни аҳоли пунктлари яқинидаги йўлларга ўрнатиб, норозилик ҳаракатларини билдиришда давом этишмоқда.
Якшанба куни Суриянинг Хама вилояти шарқида террорчилар томонидан жойлаштирилган иккита минанинг портлаши натижасида камида 18 киши ҳалок бўлгани, уч киши жароҳат олгани ҳақида хабар бергандик.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter