Ой чанги кимошди савдосига қўйилди — нархи қанча?
Bonhams кимошди савдолари уйи америкалик астронавт Нил Армстронг Ойдан келтирган чангни сотувга қўйди.
Инсониятнинг Ойга илк ва ягона ташрифи (ҳозирча) чоғи «Аполлон-11» кемасида парвоз қилган Армстронг бир килограммга яқин Ой тош-тупроқларини битта халтага терган, кейин бу халтани бошқа бирининг ичига жойлаштирган экан. Ана шу халталарда чанг ўтириб қолган...
Кейинчалик халталардан бири йўқолиб қолади ва уни Хатчинсон фазовий музейи собиқ кураторининг шахсий коллекциясидан топишади. NASA халтани мусодара қилиб, сотиб юборади.
Халтани сотиб олган харидор у чиндан ҳам NASA га тегишли эканини, «Аполлон-11»да Ойга бориб келганини аниқлайди, бироқ чангдан асар ҳам қолмаганди. Узоқ судлар бошланди, охир-оқибат NASA Ой чангининг катта қисмини қайтариб беришга мажбур бўлди. Сотилаётган чанг ўша...
Bonhams кимошди савдолар уйининг таъкидлашича, сотувга дунёдаги ягона ва текширилган, сотиш мутлақо қонуний Ой чанги қўйилмоқда. Бошланғич нархи — $800 минг...
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter