«ОТМларда ўқиш 2 сентябрда бошланиши ҳақидаги хабар асоссиз...»
Ижтимоий тармоқларда республикамиздаги барча олий таълим муассасаларида ўқиш 2020 йилнинг 2 сентябридан бошланиши тўғрисидаги хабарлар тарқалмоқда.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бу хабарни асоссиз дея атади.
«Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан бу мазмунда эълон берилмаганлигини расман маълум қиламиз» -дейилади вазирлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда илк бор коронавирус аниқлангач, ОТМ талабаарига ҳам таътил берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter