ОТМларда контракт нархининг оширилиши кескин эътирозларга сабаб бўлди
Кеча Олий таълим муассасаларидаги тўлов-контракт нархлари энг кам ойлик иш ҳақига боғлангани ва бунинг натижасида тўлов-контракт нархлари ўртача 18,5 фоизга ошгани ҳақида хабар берган эдик.
Ушбу қарор ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди.
Яқинда ўтказилган блогерлар чемпионати совриндори бўлган блогер Исроил Тиллабоев «Facebook»даги саҳифасида шундай пост қолдирди:
«Олий Мажлис депутатларни таклифини оладими?!
Саволим беъмани, тўғрими? Лекин биласизми, барибир кечадан буён бу саволга жавоб тополмаяпман, ўша шов-шувли КОНТРАКТ (катта ҳарфда ёзаверинг, туришига қараб) ҳақидаги қарордан кейин.
Гап шундаки, баҳорда Олий Мажлис депутати Рашид Қодиров айнан контракт тўлови янгича усулини Олий Мажлисга ва «Facebook»даги фойдаланувчиларга тақдим этганди, депутатимиз тақдим этган таклифида биринчидан контракт тўловлари аввалгидан юқори бўлмайди, иккинчидан катта балл тўплаб лекин биринчилардан контрактга тушиб қолган билан энг охириги ўринда контрактга илинган бола билимига яраша ҳар ҳил контракт тўларди, учинчидан давлатга яхши тарафи шунда эдики, бу усулда илгариги усулдан қанчадир миллиард сўм кўп пул ҳам тушарди, халққа ҳам, давлатга ҳам фойдали таклиф эди...
Афсуски, биз осонгина йўлни танлаб қўяқолдик, ойлигимиз 80 минг ошади, лекин эвазига контрактимиз 800 минг ошади, йилда 2 марта ойлик ошишини ҳисобга олсак, елкаси қавариб у контрактдан бу контрактгача чираниб яшаётган ота оналаримизнинг янада ачинарли аҳволини кўриш мумкин...
Хуллас мен бир саволга жавоб тополмай қийналмоқдаман ўртоқлар — Олий Мажлис биз сайлаб қўйган депутатларимиз таклифини эшитадими ёки улар қарсак чалувчилар деб қараладими?!»
Шунингдек, ушбу масалага Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Акмал Умирзоқов ҳам муносабат билдирди.
«Ўзгарган контракт, сендан бир ўтинч, энди ошма. Ошсанг шундоқ ҳам 8 фоиз талаба бўлган 600 000 ёшлар ўқишга қийналади. Сени ўзи ким белгилайди, белгилашда қайси мезонлар инобатга олинади-а? Олий Мажлисниям оширишдан олдин фикрини олмабсан-да. Олий Мажлис фикрининг нима қизиғи бор аслида. Битта КабМин қарори қонунданам улуғ-ку.
Бу илм дегани анқони уруғи-ю, фақат сараланганлар таҳсил оладими? Мақсад пули борга таҳсил олиш имконини беришми?
Ўқимоқчимиш, нима, дунёни оберармидинг?!
Ўқиган ану қўшнини боласими?! Учта дипломи бор, иккитасини дунёнинг ТОП 100 университетидан олган. Ҳозир пост ёзиб ўтирибти. Унгаям қийин», — деб ёзиб қолдирди депутат.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter