ОТМга киришда мактаб баҳолари инобатга олинади
Мактаб битирувчиларнинг 6 йиллик баҳоларининг ўртача кўрсаткичи ОТМга кириш имтиҳонларида инобатга олинади. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилди.
Шерматовнинг қайд этишича, бу — Президент топшириғи ва фармон лойиҳасида ўз аксини топади.
«Ўқувчи мактабда 11 йил ўқияпти, лекин тақдири бир кунда ҳал бўляпти. Балки ўша куни касал бўлгандир, балки яхши ухламагандир. Шу боис Президентимиз бу бўйича топшириқ берганлар, ўқувчиларнинг мактабда олган баҳолари, яъни, охирги олти йиллик натижалари инобатга олинади», – деди вазир.
Қайд этилишича, 7-синф битирувчиларини профессионал ташхислаш орқали касбий мойиллиги аниқланади. Умумтаълим мактаби ўқувчилари учун кичик мутахассисликлар бўйича қисқа муддатли курслар ташкил қилинади, мактаб битирувчилари шуғулланиши мумкин бўлган касб ва лавозимлар белгиланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter