Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ОТБ Ўзбекистонда қуриладиган шамол электр станциялари учун $174 млн ажратади

ОТБ Ўзбекистонда қуриладиган шамол электр станциялари учун $174 млн ажратади

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва ACWA Power Company (ACWA) Бухоро ва Навоий вилоятларидаги «Бош» ҳамда «Жонкелди» шамол электр станцияларини ривожлантириш учун 174 миллион АҚШ доллари миқдоридаги битимни имзолади.

Молиялаштириш ОТБнинг оддий капитал ресурслари ҳисобидан «Бош» электр станцияси учун 40,5 миллион АҚШ доллари ва «Жонкелди» электр станцияси учун 46,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредитларни ўз ичига олади. Шунингдек, ОТБ банк бошқарувида бўлган Осиёнинг етакчи хусусий инфратузилмалар фонди (LEAP) ҳисобидан ҳар икки ШЭС учун мос равишда 40,5 миллион ва 46,5 миллион доллар ажратади.

Ҳар бир электр станцияси 79 та, жами эса 158 таси шамол турбинасидан иборат бўлиб, 3 235 гигаватт-соат ҳажмда электр энергияси ишлаб чиқаради.

«Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг тез ривожланаётган давлатлардан бири бўлиб, мамлакатда энергияга бўлган талаб ортиб бормоқда. Бу қайта тикланадиган энергиядан мамлакат энергетика комплексида фойдаланишни кенгайтиришга сармоя киритиш учун имконият яратади», – дейди ОТБнинг хусусий сектор операциялари бўйича бош директори Сюзан Габури.

ОТБ Ўзбекистонда 2019 йилдан буён қайта тикланадиган энергия лойиҳаларини қўллаб-қувватлаб келади. Банк Ўзбекистон ушбу секторни хусусийлаштиришни бошлаганидан сўнг 2 500 МВтга яқин ҳажмдаги лойиҳалдарда иштирок этган. Жумладан, ОТБнинг АCWА билан сўнгги ҳамкорлиги умумий қиймати тахминан 1,35 миллиард долларни ташкил этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг