Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Остоналиклар минус 40 даража совуқда музлаб қолган мушук ва итлар устидан кулмоқда (видео)

Остоналиклар минус 40 даража совуқда музлаб қолган мушук ва итлар устидан кулмоқда (видео)

Фото: «Экспресс К»

Остона кўчаларида бир неча кундан бери минус 40 даражагача бўлган қаттиқ совуқ ҳукмрон – одамлар совуқ уришидан азият чекмоқда, ҳайвонлар эса бутунлай музлаб қолмоқда, деб хабар берди «NUR.KZ».

Нашрнинг қайд этишича, айрим «вайнерлар» (ижтимоий тармоқларга видео жойлаб машҳур бўлишни истовчилар), «Instagram»га ролик жойлаш учун жирканч ишлардан ҳам тоймаяпти – улар музлаб қолган мушук ва итларни «қизиқарли» видеога олишмоқда.

Ўлик ҳайвонлар устидан кулаётган «блогерлар» уларни шунчаки видеога олишмаган – улар ётган ҳолда музлаб қолган жониворларни қордан тозалаб, уларни қорга тик ҳолда ўрнатиб, худди «йўлида» музлаб қолгандек тасвирлашмоқда.

Бу аксарият қозоғистонликларни ғазабини келтирди:

«Бу жуда пасткашлик ва ваҳшийлик. Ниманинг ортидан машҳурлик орттиряпсизлар? Пана жой тополмай қаттиқ аёзда кўчада музлаб қолган бечора жониворлар ўлими ҳисобигами?», муносабат билдирилган улардан бири.

«Айрим ярамаслар ўлим устидан кулишмоқда. Яратган барчасини кўриб турибди – эртага ўзларингга қайтади», деган ҳайвонлар ҳимоячиси.

Қозоғистонда изғиринлар бундан ҳам кучайиши айтилмоқда. Остонада бир неча йиллар бери илк маротаба мактаблар ёпилган.

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази 26 январдан мамлакатимизга ҳам шимолдан совуқ ҳаво оқими кириб келишини маълум қилган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг