Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўсмирларда овоз дағаллашуви хавфлими? Мутахассис изоҳ берди

Ўсмирларда овоз дағаллашуви хавфлими? Мутахассис изоҳ берди

Балоғат пайти ҳеч қандай шамоллаш ёки томоқ оғриғи бўлмаса-да кўпчилик ўғил-қизларда овоз дағаллашиши кузатилади. Хўш, бундай ўзгаришнинг сабаби нима? 

Ушбу саволга Ё.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим мудири, тиббиёт фанлари номзоди Насиба Алимова жавоб берди.

— Ўсмирлик – инсоннинг жисмоний ва ижтимоий ривожланишида муҳим палла ҳисобланади, — дейди мутахассис. — Бу даврда организмда турли гормонал ўзгаришлар содир бўлади.

Гормонлар ўғил-қизларнинг нормал ўсиши ва тананинг ривожланишида муҳим ўрин тутиб, бу – эндокрин тизимнинг меъёрда ишлашини талаб этади.

Бироқ ўсмирликда гормонларнинг секретор мароми бузилиб, улар кўпайиши мумкин. Ушбу ҳолат баъзида овоз дағаллашишига сабаб бўлади. Аммо бу вақтинчалик ҳолат.

Борди-ю овоз йўғонлашиши қалқонсимон без касалликлари овоз пайчаларининг зарарланиши билан боғлиқ бўлса, тиббий текширувдан ўтиш талаб этилади.

Бунинг учун эндокринолог-шифокор маслаҳати зарур. Ушбу мутахассис қалқонсимон безнинг УТТ текшируви билан бирга, гормонлар таҳлили (ТТГ эркин Т4)дан сўнг беморга керакли даво муолажаларини тайинлайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг